Uzbekjournal.uz – Mamlakatimiz hayotiga oid so‘nggi yangiliklarni kuzatib boring

Ўзбекистон Президенти Тожикистон билан парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

By Farangiz_Amirkulova - 19-Aprel, 2024-yil 13:52 1,174 Koʻrishlar 0 Izoh

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга давлат ташрифи доирасида бугун ушбу мамлакат Олий Мажлиси Намояндагон мажлиси Раиси Маҳмадтоир Зокирзода билан учрашув ўтказди, деб хабар қилади "Дунё" АА.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугун юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди.


Парламентлараро алмашинувни янада фаоллаштириш, кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар дастурларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш учун соҳавий қўмиталар ва ҳудудий кенгашлар даражасида самарали алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.


Қабул қилинган ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ҳамда олий даражадаги келишувларнинг ўз вақтида рўёбга чиқарилиши устидан парламент назоратини амалга оширишда икки мамлакат депутатларининг муҳим роли қайд этилди.

Teglar:

0 Izoh

Izoh qoldiring