Uzbekjournal.uz – Следите за последними новостями о жизни нашей страны

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита фаолияти нималардан иборат?

By Muxtasar_Qodirova - 14 апреля 2025 г. 17:47 293 Просмотры 0 Комментарий

АОКАда Қўмита раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида  бу борада батафсил маълумот берилди:


Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:


🟢 жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш;


🟢 Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва элатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни умуммиллий тараққиётга дахлдорлигини кучайтириш;




🟢 халқ дипломатияси механизмлари орқали хорижий мамлакатлар билан ижтимоий-маданий ва дўстлик алоқаларини ривожлантириш;


🟢хориждаги ватандошларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини Ватанимиз ривожига сафарбар этишларини қўллаб-қувватлаш;




🟢 Ўзбекистон халқи ҳамда хориждаги ватандошларнинг жамиятнинг муштарак мақсадлари йўлида бирдамлиги, умуммиллий ҳамжиҳатлик масалаларини тизимли таҳлил қилиш.


🟢 Қўмита миллатлараро муносабатлар ҳамда хориждаги ватандошлар масалалари соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.




🟢 Ҳар йили “Ўзбекистон ягона Ватан!” шиори остида юртимиздаги барча миллат ва элатлар вакилларининг ўзаро тенглиги, бирдамлигини, уларнинг Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшаётган ҳиссасини эътироф этувчи анжуман ташкил этилади.

Теги:

0 Комментарий

Оставить комментарий